ПСЖнинг эркатойи Мбаппе Мессидан норози

Спорт

image

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖ клубининг кийиниш хонаси етакчисига айланган. 35 ёшли футболчи Париж жамоасида “Барселона”даги каби таъсир кучига эга. Бу ҳақда “Radio Marca” ёзмоқда.

Манбага кўра, Килиан Мбаппе ва ПСЖнинг бошқа кўплаб футболчилари кийиниш хонасида Мессининг етакчи бўлиши Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун етарли эмас, деб ҳисобламоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу вазиятга Париж клуби раҳбариятнинг муносабати қандайлиги номаълум бўлиб турибди. Бироқ шуниси аниқки, охирги кунларда ПСЖ атрофида турли хил миш-мишлар тарқалмоқда. Ҳозирча, жамоа расмийлари ушбу хабарларни рад этишдан нарига ўтгани йўқ.

Маълумот учун, жорий мавсум Лионель Месси ПСЖ сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилганди. 

У “кўк анор ранглилар” сафида 520 та ўйин ўтказиб, 474 та гол урган ва 216 та голли узатмани амалга оширган. Месси Каталония клуби билан биргаликда 35 та совринни қўлга киритган ва “Олтин тўп”нинг етти карра соҳибига айланган.”Тransfermarkt” портали 35 ёшли аргентиналик футболчининг бозор нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг