ПСЖ яна ЕЧЛ финалига чиқди
Спорт
−
07 Май 2428 1 дақиқа
Кеча, 6 май куни UEFA Чемпионлар лигаси ярим финал босқичининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион ПСЖ “Бавария” билан дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди.
Учрашув ҳар икки жамоанинг тезкор ва хавфли ҳужумлари остида кечди. 3-дақиқада Усмон Дембеле ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган 90+4-дақиқада Ҳарри Кейн мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, икки учрашув натижасига кўра 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган парижликлар кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигаси финалига чиқди. Луис Энрике шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг “Арсенал” жамоасига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, 2025/26 йилги UEFA Чемпионлар лигаси финал учрашуви жорий йилнинг 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси