ПСЖ ва “Галатасарой” Мауро Икарди трансфери бўйича келишиб олди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ва “Галатасарой” Мауро Икарди трансфери бўйича келишувга эришди. Аргентиналик 30 ёшли футболчининг трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Истанбул клуби аргентиналик ҳужумчини тўлақонли сотиб олиш масаласи бўйича ПСЖ билан келишувга эришган. Шунингдек, Икардининг ўзи “Галатасарой” клуби билан янги шартнома шартларини келишиб олган. 

Икарди ўтган мавсум ПСЖдан “Галатасарой”га ижарага берилган ва у 24 ўйинда майдонга тушиб,  22 та гол урган ва 7 та ассистга муаллифлик қилганди. Мауро 2020 йил Париж клубига “Интер”дан 50+8 млн еврога ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Мауро Икарди Галатасарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг