ПСЖ ва “Челси” собиқ футболчиси жамоасиз қолди
Спорт
−
19 Декабрь 1106 1 дақиқа
Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори ва “Флуминенсе” жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва клуб билан шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, футболчининг клубни тарк этишига оилавий масалалар асосий сабаб бўлган. Тиаго Силванинг рафиқаси ва фарзандлари Лондонда истиқомат қилади. Унинг икки ўғли ҳам “Челси” академияси тарбияланувчилари ҳисобланади. Катта ўғли Исаго эса декабрь ойи бошида Лондон клуби билан профессионал шартнома имзолади.
Таъкидланишича, Тиаго Силва фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. У оиласига яқинроқ бўлиш мақсадида Лондонга имкон қадар яқин ҳудуддан янги клуб топишни кўзламоқда.
Маълумот учун, ПСЖ ва “Челси” клубларининг собиқ ҳимоячиси Тиаго Силва 2024 йилнинг май ойида ўзи туғилиб ўсган шаҳар жамоаси – “Флуминенсе” сафига қўшилган эди. Ортда қолган мавсумда у барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь