ПСЖ ўз майдонида “Челси”ни мағлубиятга учратди
Спорт
−
09:50 473 1 дақиқа
Кеча, 11 март куни Франциянинг ПСЖ клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг илк учрашувида Англиянинг “Челси” жамоасини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Париж шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб мезбонлар ҳисобни очишга эришди. 10 дақиқада Брэдли Баркола гол муаллифига айланди. Шундан сўнг 28-дақиқада “Челси” ҳимоячиси Мало Гюсто учрашувдаги мувозанатни тиклади. 40-дақиқада Усмон Дембеленинг голи яна бир бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Энцо Фернандес голи билан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шундан сўнг 74-дақиқада Вининья ва 86, 90+4 дақиқаларда Хвича Кварацхелия дубли билан парижликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 17 март куни Лондонда бўлиб ўтади.