ПСЖ “Тоттенхэм”дан UEFA Суперкубогини илиб кетди

Спорт

image

Кеча, 13 август куни Франциянинг “Пари Сен-Жермен” жамоаси Англиянинг “Тоттенхэм” клубини мағлуб этиб, 2025 йилги UEFA Суперкубогига эга чиқди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Янги мавсумдаги илк йирик Еврокубок баҳси Италиянинг Удине шаҳридаги “Bluenergy” стадионида бўлиб ўтди. ПСЖ ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида, “Тоттенхэм” эса Европа Лигаси чемпиони сифатида майдонга тушди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди.

39-дақиқада нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен “Тоттенхэм”ни олдинга олиб чиқди. 48-дақиқада эса Кристиан Ромеро Педро Порронинг узатмасидан сўнг боши билан гол киритди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

85-дақиқада Ли Кан Ин Витиньянинг пасидан сўнг жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, ҳисобни қисқартирди. 90+4-дақиқада эса португалиялик форвард Гонсалу Рамуш Усмон Дембеленинг узатмасидан сўнг боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Экстра-таймлар ўтказилмай, пенальтилар серияси бошланди. Жамоалар бештадан зарба берди: ПСЖ тўртта, “Тоттенхэм” эса учтасини аниқ ижро этди. Шу тариқа, “Пари Сен-Жермен” илк бор UEFA Суперкубоги соҳибига айланди. “Тоттенхэм” эса тарихида илк бор Суперкубок учун баҳс олиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Тоттенхэм UEFA Суперкубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг