ПСЖ “Реал” етакчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Спорт

image
0:00
0:00
download

Мадриднинг “Реал” клуби ҳучумчиси Карим Бензема келаси ёзда “Қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Goal.com” нашри хабар бермоқда. 

Манбада таъкидланишича, “қаймоқранглилар” кейинги йил ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу сабабли мадридликлар Бенземанинг жамоадан кетишига қарши эмас.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Бензема ҳам клубдан кетишга ҳамда ватани – Францияга қайтишга тайёр. Шунингдек, ПСЖ клуби 33 ёшли тажрибали ҳужумчи хизматига қизиқиш билдирмоқда. Париж жамоаси футболчини келаси ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ Бензема келажакда Франциянинг бошқа жамоаси – “Лион” сафига ўтиши мумкинлигини ҳам инкор этмаганди. Чунки Бензема ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Испания Ла лигасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 13 гол ва 8 голли узатмани амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ПСЖ “Реал”ни эркин агент мақомида тарк этган  ҳимоячи Серхио Рамосни ўз сафига қўшиб олганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Лион Ла лига Бензема

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг