ПСЖ “Реал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби Мадриднинг “Реал Мадрид” жамоаси футболчиси Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Париж клуби мураббийлар штаби 32 ёшли германиялик ҳимоячини кийиниш хонасида етакчи, шунингдек, ёш футболчилар учун тажрибали устоз сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, Рюдигер аввалроқ “Sky Sports”га берган интервьюсида, беш йил аввал ватандоши Томас Тухель ПСЖни бошқарган даврда Париж клубига ўтишни истаганини тан олган эди.

Жорий мавсумда Рюдигер Ла Лига доирасида олти учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, у чап сон мушагидан олган жароҳати сабаб айрим ўйинларни тўлиқ ўтказиб юборган. Германиялик футболчининг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойида якунланади.

Transfermarkt порталига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Реал Мадрид” Антонио Рюдигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг