ПСЖ мураббийи бўлиш учун фаворит номи маълум бўлди

Спорт

image

ПСЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта клубнинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Фоотбалл Италиа хабар берди.

Манбага кўра, “Болонья” устози ПСЖ мураббийлик пости учун фаворит ҳисобланади. Тез орада томонлар эҳтимолий ҳамкорлик шартларини муҳокама қилади.

Қайд этилишича, германиялик мутахассис Юлиан Нагелсманн ПСЖнинг янги бош мураббийи бўлмайди.

2018 йилда фаолиятини якунлагач, Мотта ПСЖ, шунингдек, “Женоа”, “Специя” ва “Болонья” клубларида ёшлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаган.

Ҳозирда Кристоф Галтье парижликлар бош мураббийи ҳисобланади. У 2022 йилнинг июлида жамоага устозлик қилишни бошлаган эди. Унинг қўли остида парижликлар Франция чемпионлигини қўлга киритиб, мамлакат суперкубоги соҳибига айланди. ПСЖ раҳбарияти Галтье билан 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Тиаго Мотта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг