ПСЖ Месси билан янги шартнома имзолайди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция клуби билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, келишув камида икки мавсумга мўлжалланган. Клуб форварднинг маошини оширади. Мессининг шартномани узайтиришга рози бўлишининг асосий сабабларидан бири – бошқа жамоалар билан жиддий вариантларнинг йўқлиги. “Барселона” аргентиналик футболчига таклиф билан чиқмаган.

Жорий мавсумда 35 ёшли форвард ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 21 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 14 голга ассистентлик қилди. 

Месси Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонди. Финалда Лионель Скалони шогирдлари Францияни мағлуб этди (3:3, 4:2 пен.). Шунингдек, Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made