ПСЖ Франция Суперкубогини қўлга киритди
Спорт
−
09 Январь 1020 1 дақиқа
Кеча, 8 январь куни Қувайтда Франция Суперкубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Пари Сен-Жермен” “Марсель” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогига эга чиқди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида дастлаб Усмон Дембеле ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди ва шу ҳисоб бўлим якунига қадар сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида Мэйсон Гринвуд голи ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада эса Вильян Пачо томонидан киритилган автогол эвазига “Марсел” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ, учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Гонсало Рамос голи ўйиндаги мувозанатни тиклади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида “Пари Сен-Жермен” 4:1 ҳисобида устун келиб, Суперкубокни қўлга киритди.
Шу тариқа, “Пари Сен-Жермен” Франция Суперкубогини 14-марта (кетма-кет тўртинчи бор) қўлга киритиб, мусобақа тарихидаги энг муваффақиятли клубга айланди. Бу борада ПСЖнинг энг яқин таъқибчиси “Лион” бўлиб, у саккиз марта ушбу совринни қўлга киритган.