ПСЖ бош мураббийи 3 йилга қамалиши мумкин
Спорт
−
01 Июль 2023
5379Кеча, 30 июнь куни ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ирқчилик билан боғлиқ айблов асосида Ницца полицияси томонидан қўлга олинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, у 3 йилга қамалиши мумкин.
Қайд этилишича, Галтье 2021-2022 йилларда “Ницца”да ишлаган. Мураббий ўша вақтда клуб спорт директори Жюлен Фурнега “қора танли ва мусулмон футболчилар ҳозирги вазиятда жамоада кўп бўлмаслиги керак” деган маънодаги хабар юборган бўлиши эҳтимоли бор.
Бу вазиятда унга қарши мазкур айбловлар ўз тасдиғини топса, 56 ёшли мутахассис мамлакат қонунчилиги асосида 3 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Маълумот учун, 2022 йил ёзида ПСЖга устоз этиб сайланган Галтье 2022/2023 йилги мавсумда жамоа билан Франция чемпионатида ғалаба қозонди. Мураббий ПСЖни Чемпионлар Лигаси нимчорак финалига қадар олиб борди.
Шунингдек, мавсум якунида парижликлар Галтье истеъфосини эълон қилди.