ПСЖ Ҳоланд учун курашга қўшилди
Спорт
−
21 Февраль 1905 1 дақиқа
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” жамоаси Эрлинг Ҳоланд борасида “Манчестер Сити”га сўров юборди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар инглиз клубига махфий сўров юбориб, 25 ёшли норвегиялик ҳужумчининг ҳолатидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабардор қилинишни сўраган. Парижликлар жамоани тарк этиши кутилаётган Усмон Дембеленинг ўрнини норвегиялик ҳужумчи билан тўлдиришни мақсад қилган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча “Манчестер Сити”ни тарк этиш ниятида эмас. Ҳоланднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзигача мўлжалланган.
“Реал Мадрид” ва “Барcелона” бу вазиятга алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Испания гигантлари норвегияликнинг шартномасида уни арзон нархда сотиб олиш имконини берувчи банд борлигига ишонади.
Хабарларга кўра, “Барселона” аллақачон тахминан 175 миллион еврога баҳоланган эҳтимолий трансфер учун маблағ йиғишни бошлаган.
Маълумот учун, жорий мавсумда Ҳоланд барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ жамоаси бош мураббийи Луис Энрике 2026 йил ёзида Усмон Дембеленинг клубдан кетишини талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси