Прокуратура Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича текширув бошлади
Жамият
−
20 Январь 2021
4901Аввалроқ Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Чақнаш оқибатида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси