Ангрендаги ИЭСда портлаш содир бўлди. 3 киши вафот этган
Жамият
−
20 Январь 2021
8000Бугун, 20 январь куни соат 11:42 да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса оқибатида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.
Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.
Қўшимча маълумот келиб тушиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-ресурслари орқали маълумотлар эълон қилинади.
LiveБарчаси