Прокуратура Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича текширув бошлади
Local
−
20 January 2021 7129 1 minute
Аввалроқ Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Чақнаш оқибатида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October