Прокуратура ўз кўкрагига ўқ узиб, жонига қасд қилган ИИБ ходими ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб ўтган ҳодиса – ИИБ ходимининг ўз кўкрак қисмига ўқ узиб, вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят прокуратураси “Ҳуқуқ ва истеъмолчи” газетасида чоп этилган мақола бўйича расмий баёнот берди.

Унга кўра, ҳодиса ўтган йил 29 август куни содир бўлган. Соат тахминан 09:40 ларда Дўстлик туман ИИБ маъмурий биносининг назорат ўтказиш пунктида хизматга жалб қилинган туман ИИБ ходими бўлган марҳум Ш.Б. ўзига бириктирилган “Макаров” номли 7230-рақамли жанговар қурол билан кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узиб, тан жароҳати олгани сабабли туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, Ш.Б. соат 10:30 ларда вафот этган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура ИИБ

Баҳолаганлар

2533

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг