Профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси ҳайдовчини ургани борасида ИИВ маълумот берди
Жамият
−
11 Июль 2019
5678Бир қатор ОАВда Сурхондарёда профилактика инспектори ва унга ёрдамчи посбон юк машина ҳайдовчисини калтаклашгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ОАВда тарқатилган маълумот Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, 2019 йилнинг 25 июнь куни Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасидан туман ИИБга келиб тушган хабарномага кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 23.20ларда Сариосиё тумани “Маржона” маҳалласида яшовчи “To’palang MG Holding” масъулияти чекланган жамиятга қарашли “MAN” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Абдусалом Нуровни “Чилонзор” маҳалласи профилактика инспектори Ишмурзаев Қувондиқ уриб тан жароҳати етказилганлиги билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Сариосиё тумани ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
"Ҳайдовчи Абдусалом Нуров ва профилактика инспектори Қувондиқ Ишмурзаевларнинг кўрсатмаларида қарама-қаршиликлар ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилишини инобатга олиб, барча материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Сариосиё тумани прокуратурасига юборилган", дейилади ИИВ хабарномасида.
LiveБарчаси