Президентликка номзод: “АҚШ Фаластин тараф бўлиши керак!”

Олам

image

Сенатор, АҚШ президентлигига номзод Берни Сандерснинг айтишича, Қўшма Штатлар Исроилга эмас Фаластинга ён босиши керак. Шунингдек у, Исроил ҳукуматини “ирқчи” сифатида таърифлади.

“Ирқчи Исроилни қўллаш билан Яқин Шарқда тинчлик ўрната олмаймиз”, деб таъкидлади Берни Невада штатидаги теледебатлар чоғида. 

Сандерс, шунингдек, ёшлар ишсизлиги қарийб 70 фоиз бўлган Ғазо қамалидаги гуманитар инқироз ҳақида гапирди.

“Қаранг, Ғазода нима бўлаяпти? 70 фоиз ёшлар ишсиз. Биласизми, одамлар ҳатто у ердан чиқиб кетишга ҳам қодир эмас. Биз Исроил тарафдори эканлигимиз ва Фаластин халқининг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдираётганимиз оддий ҳолат эмас. Бу масала жиддий ҳисобланади”, дея таъкидлади номзод.

Яқин Шарқ ҳақида гапирар экан, Берни, Эрон ва Саудия Арабистони ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Эрон ва Саудия Арабистонида ҳам вазият унчалик яхши эмас. Биз кўп йиллар давомида иттифоқдошимиз бўлган Саудия Арабистонини “севиб қолдик”. Муаммо шундаки, у давлатни қотиллар бошқармоқда”, деди у.

Демократ сенаторнинг таъкидлашича, расмий Вашингтон “миллиардер диктатор”- Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан “қулай муносабатда” бўлиш ўрнига, Эрон ва Қироллик ўртасидаги музокараларда вазиятни юмшатувчи воситачи бўлиши керак.

“Биз саудияликлар ва форсларни бирлаштира оламиз. Биз икки давлат низолари сабаб триллион долларлаб сарфлаб чарчаганмиз. Улар биргаликда ишлашлари керак ва бизда буни амалга оширишга ёрдам берадиган манбаларимиз бор”, деди Сандерс.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Фаластин Берни Сандерс

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг