Президентликдан сўнг Зеленскийни нима кутаётгани тахмин қилинди 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский 2024 йилги сайловларда мағлуб бўлса, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади. Бу тахминни украиналик сиёсатшунос Руслан Бортник билдирди.  

Унинг сўзларига кўра, ўз фаолияти давомида Зеленский кўплаб одамларнинг “йўлини кесиб ўтган”, улар эса Зеленскийни тинч қўймаслиги мумкин. 

“Агар Зеленский президентлик сайловида мағлуб бўлса, менимча, уни муҳожирлик кутмоқда”, деб ҳисоблайди эксперт. 

Унинг таъкидлашича, Зеленский қўлидаги “қурбонлар” орасида қасоскор шахслар, жумладан контрабандачилар ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси собиқ раҳбари Василий Бурба Президент Владимир Зеленский устидан судга мурожаат қилишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг