Президентлик сайлови ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича сайловчилар овоз берди – МСК

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда президент сайлови ўтган, деб ҳисобланиши учун етарлича сайловчилар овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Соат 11:00 га қадар умумий сайловчиларнинг 6,6 миллион нафари ёки 33 фоиздан зиёди овоз берган.

“Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга кўра, сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади.

Маълумот учун, Марказий сайлов комиссияси жами 21,2 млн сайловчини рўйхатга олган.

Ҳозиргача Ўзбекистон Президентлигига номзодлар – Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеп), Алишер Қодиров (“Миллий тикланиш” демократик партияси), Баҳром Абдуҳалимов (“Адолат” социал-демократик партияси), Мақсуда Ворисова (Халқ-демократик партияси) ва Нарзулло Обломуродов (Экологик партия) ўз овозини бериб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made