Президентларнинг “савдоси”ни вазирлар давом эттирди
Олам
−
30 Май 2023 7558 1 дақиқа
Бугун, 30 май куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, унда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни ва дон келишуви муҳокама қилинди. Бу ҳақда Туркия ТИВ маълум қилди.
“Котиб Блинкен Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қайта сайлангани муносабати билан табрикларни етказди. Музокараларда Туркия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги стратегик механизмнинг бўлажак йиғилишига тайёргарлик, мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик, Нью-Йоркдаги Турк уйига ҳужум, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни ва Истанбул дон келишуви каби масалалар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанга телефон қилиб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклаганди. Суҳбат чоғида Эрдўған Анқаранинг АҚШдан F-16 қирувчи самолётини сотиб олиш лойиҳаси устида ишлаш ҳақида сўз очган бўлса, Байден Туркиянинг Швециясини НАТОга аъзо бўлишига қўйган чекловидан воз кечишини исташини билдирди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь