Президент Японияга ташрифини бошлади
Жамият
−
18 Декабрь 2019 6644 1 дақиқа
Бугун, 18 декабрь куни тонгда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди.
Ўзбекистон ва Аичи префектураси ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги самарали мулоқотлар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қўшма агрокластерлар ташкил этиш, туризм, академик алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон томонидан префектуранинг шериги этиб Тошкент вилояти белгиланди.

Ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва Аичидан авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь