Президент янги бир қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти кеча, 16 октябрь куни мазкур қонунни имзоланди.

Қонунга мувофиқ, меценатлик маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.

Жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш кабилар орқали ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

Меценатлик кўмаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун меценатлик

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг