Президент яқин йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликка кўрсатма берди
Жамият
−
27 Октябрь 2020
4092Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев айтиб ўтди.
“Президентимиз 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликни бош масала қилиб қўйдилар. Бунинг учун қатор вазифалар қўйдилар”, деди у.
Унинг таъкидлашича, энергия тизимини модернизация ва реконструкция қилиш тарифларни ошириш орқали эмас, балки ишлаб чиқаришда кектадиган харажатларни, яъни таннархни пасайтириш ҳисобига амалга оширилади.
Кеча, 26 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтиш кераклиги таъкидланди.
LiveБарчаси