Вояга етмаган болаларини қийнаган ота халқдан узр сўради (видео)
Жамият
−
10 Февраль 2020
7231Бугун, 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда номаълум эркак кишининг чамаси 3-5 ёшлардаги икки нафар болага нисбатан қўпол муносабатда бўлгани, уларга тазйиқ ўтказаётганлиги тасвирга олинган видео тарқалди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу видеоролик жорий йилнинг 15 январь куни олинган. Тасвирдаги эркак Наманган вилояти Чуст шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган С.Пўлатов эканлиги аниқланган.
Фуқаро С.Пўлатов вояга етмаган фарзандларини ташлаб Россия Федерациясига кетиб қолган турмуш ўртоғини қайтариш мақсадида ўзи видеога олганлиги ва турмуш ўртоғига юборганлиги, видео турмуш ўртоғи томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатилганлигини маълум қилган.
Фуқаро С.Пўлатов қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат фуқаролар орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.
“Айни вақтда Чуст тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси