Интерполнинг собиқ раҳбари узоқ йилга қамалди
Олам
−
21 Январь 2020
7099Хитой суди Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэйга 13,5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. У порахўрликда айбланмоқда. Бу ҳақда CCTV хабар бермоқда.
Таъкидланишича, судланувчи ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эмас.
Маълумот ўрнида: 2018 йилнинг кузида Интерполнинг собиқ раҳбари ғойиб бўлиб қолганди. Кейинчалик, маълум бўлдики, Хунвэй қонунни бузганликда айбланиб, Хитойда қўлга олинган экан.
Хитой ҳукумати Хунвэйни коррупция ишида алоқадор деб ҳисоблаган, деб ёзганди оммавий ахборот воситалари.
Сарвар Анвар ўғли