Интерполнинг собиқ раҳбари узоқ йилга қамалди
World
−
21 January 2020 9706 1 minute
Хитой суди Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэйга 13,5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. У порахўрликда айбланмоқда. Бу ҳақда CCTV хабар бермоқда.
Таъкидланишича, судланувчи ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эмас.
Маълумот ўрнида: 2018 йилнинг кузида Интерполнинг собиқ раҳбари ғойиб бўлиб қолганди. Кейинчалик, маълум бўлдики, Хунвэй қонунни бузганликда айбланиб, Хитойда қўлга олинган экан.
Хитой ҳукумати Хунвэйни коррупция ишида алоқадор деб ҳисоблаган, деб ёзганди оммавий ахборот воситалари.
Сарвар Анвар ўғли
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August