Президент телефон орқали Паралимпиада ғолиблари билан гаплашди (видео)
Спорт
−
06 Сентябрь
3587Бугун, 6-сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кейинги кунларида муваффақият қозонган спортчилар, пара енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков ва пара дзюдочи билан телефон орқали суҳбатлашди.
Пара дзюдочи Шерзод Намозов финалда рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди. Бу унинг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи чемпионлиги бўлди.
Пара енгил атлетика бўйича ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, 1-ўринни эгаллади. Шу тариқа, у учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Давлат раҳбари суҳбатда уларнинг иродали курашларини ҳаяжон билан кузатганини,Ўзбекистонга навбатдаги олтин медалларни келтирганидан хурсандлигини таъкидлади. Халқ номидан спортчиларни самимий қутлаб, уларнинг мураббийлари ва ота-онасига ташаккур айтди.
Чемпионлар юксак эътибор ва доимий қўллов учун миннатдорлик билдирди.