Президент танқидидан сўнг ҳоким контейнер уйга кўчиб ўтди
Жамият
−
19 Сентябрь 25556 2 дақиқа
Наманган вилоятининг Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шўрариқ (Янги Наманган) маҳалласига ташрифи вақтида масъулларга қарата билдирилган танқидлардан сўнг ушбу маҳаллага ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокимлигининг ёзишича, Президентнинг 16-17 сентябрь кунлари вилоятга ташрифи том маънода Наманганда 2-уйғониш даврини бошлаб берган.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида тегишли ўринбосарлар ва мутасаддилар иштирокида Президент томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласини Янги Наманган маҳалласига айлантириш жараёнига жадал киришилган.
Дастлаб, маҳалла аҳли, нуронийлар билан учрашувда Президент ташаббуси билан маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, бўш турган эски бинолар ўрнида саноат зонаси ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилган.
Шунингдек, Янги Наманган ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланган. Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилган ва фаолияти изчил йўлга қўйилган.
Норин тумани ҳокими маҳаллани обод масканга айлантириш учун ислоҳотларни тезлаштириш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтган.
Президентнинг кутилмаган ташрифи
16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кутилмаганда кириб борганди. Режалаштирилмаган ташриф маҳалланинг оғир аҳволда эканини яққол кўрсатди. Маҳаллада 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Улар орасида 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз мавжуд ва 157 нафар фуқаро меҳнат миграцияси мақсадида хорижда ишлаяпти. Президент маҳалланинг чанг босиб, бўш турган хоналарини кўздан кечириш билан бир вақтда, ҳудуддаги муаммолар бўйича аҳоли фикрларини эшитди. Қолаверса, мутасаддиларга маҳаллани намунага айлантириш бўйича кўрсатма берилди. Аҳоли билан суҳбат чоғида давлат раҳбари маҳалланинг номи ҳам, қиёфасини ҳам ўзгаришини айтган. Мутассадиларга топшириқлар бериш жараёнида Мирзиёев “туман ҳокими керак бўлса шу ерда ётиб қолиши” зарурлигини урғулаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь