Президент сайловини ўтказиш учун дастур қабул қилинади

Жамият

image
МСК Президент сайловига тайёргарликни бошлади north_east

МСК Президент сайловига тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Чора-тадбирлар дастурида:

•    сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;

•    халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

•    аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2021 йил 1 март, ижро учун масъуллар – Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

601

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг