Тошкентда стикерларни ноқонуний олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
20 Апрель 2020
8855Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.
Шу каби 9 та маъсулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг 17 апрель куни Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.