Президент Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари билан танишди

Жамият

image

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.

Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик даражаси етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

1


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинлари

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг