Президент Муроджон Аҳмадалиевга 3 хонали квартира ва Tracker автомобилини совға қилди
Спорт
−
03 Февраль 2020
11698Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали кутиб олингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 3 февраль куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Муроджон Аҳмадалиевни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, бокс федерацияси раиси Очилбой Раматов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада ўзбек бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қайд этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон ифтихори“ фахрий унвони топширилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Шунингдек, Аҳмадалиевга Президент номидан Тошкент шаҳрида жойлашган уч хонали квартира калити ва Chevrolet Tracker автомобили топширилди.