Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда тантанали кутиб олинди (фоторепортаж)

Спорт 9784
image

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида (8-0, 6 КО) икки йўналишда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадлиев ватанга қайтди. Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида уни тантанали кутиб олинди. 

Спортчини кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бокс федерацияси раиси ўринбосари Сакен Пўлатов ҳозир бўлишди. 

Муроджон Аҳмадалиев Миллий гвардия чолғу ансамбли мусиқалари садолари остида кутиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романгага (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, 12 раунд натижаларига кўра, ғолиб бўлди. Икки ҳакам Муроджон Аҳмадалиевнинг 115-113 ҳисобидаги ғалабасини тақдим этган бўлса, битта ҳакам 115-113 ҳисобида Даниэл Роман ғалабасини эътироф этди.

Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Профессионал фаолиятидаги 8 та жангида 8 та ғалабага эришган Аҳмадалиев тарихий рекордни такрорлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муроджон Аҳмадалиевга табрик мактубини йўллаб, уни “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирлади

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3.2
t
×