Президент марҳум санъаткорларни мукофотлади

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Президенти “Мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзининг бетакрор ва ёрқин ижодий фаолияти, миллий истиқлол ғоясига садоқати билан Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз маданиятини юксалтириш, жамият ҳаётида эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик каби қадриятларни қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва ибратли инсоний фазилатлари билан эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотлансин:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Азизов Мирзажон Мамаджонович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр 

Аминов Неъмат – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

Асомов Обид Агзамович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, бадиий сўз устаси

Икрамова Дилдорхон (Дилбар Икромова) – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса 

Каримов Эргаш – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

Қодиров Таваккал – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Қурбонов Раҳматжон Хударганович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

Масудов Фатхулла Ҳусанович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр

Миртожиев Жалолиддин Турсунович – Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми,  ҳайкалтарош

Низомов Тўлан (Тўлан Низом) – Ўзбекистон Республикаси халқ шоири 

Раҳимов Камолиддин – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Раҳмонов Шавкат Раҳмонович (Шавкат Раҳмон) – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

Тожибоев Маҳмуджон Ғозиевич – Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

Умарбеков Ўлмас Раҳимбекович – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

Умаров Фахриддин – Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

Уснатдинов Шарап – Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси

Холмирзаев Шукур – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

Худойбердиева Ҳалима Умматқуловна – Ўзбекистон Республикаси халқ шоираси

Худойшукуров Отажон – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Шарипов Ҳусан Ортиқович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Абдуваҳобов Абдураим Абдуллахаевич – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр

Бўронов Икромжон – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

Жабборов Жуманиёз – Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, драматург, таржимон

Қодиржонова Дилнура – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, мақом ижрочиси

Матчанов Аманбай (Омон Матжон) – Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Мухторов Омон Сулаймонович – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби,  шоир, ёзувчи

Отажонов Ортиқ – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Раҳимов Мирзоҳид Собитович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, сухандон

Раҳмонов Муҳаммади – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

Тожибоев Ҳожимурод Шодиевич (Ҳожибой Тожибоев) – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, бадиий сўз устаси

Ўтбосаров Абдумўмин Абдумажитович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, сухандон

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

 


Мақола муаллифи

Теглар

фармон

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг