Президент хиёнатда айблаган Акром Раҳмонқулов 7,6 йилга қамалди
3-саҳифа
−
29 Декабрь 2021
20576Бугун, 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилоят судида Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд жараёни якунланиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Судда қуйидаги судланувчилар:
Акром Раҳмонқулов (1968 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган),
Акбар Раҳмонқулов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ж-Қурувчи” МЧЖ директори),
Алишер Раҳмонқулов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ravon Yo`l Invest” МЧЖ, “Согдиана пипепласт” МЧЖ ва “Жиззах савдо люкс” МЧЖлар директори),
Ғ. Раҳматов (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган),
Б. Мелиев (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази директори лавозимида ишлаган),
Ж. Ҳамроев (1976 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Қурилиш таъминоти” хусусий корхонаси директори бўлиб ишлаган),
Ш. Бахриддинов (1990 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Камол” ХК, "Зенаткор фабрикаси мебеллари" МЧЖлар раҳбари, "Қурилиш таъминоти" ХК таъсисчиси ва норасмий раҳбари),
И. Тошпўлатов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, "Абдувоҳид қурилиш таъмир" МЧЖ таъсисчиси ва директори),
Ш. Азимов (1977 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган),
А. Мелибоев (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “АРМО СТРОЙ” МЧЖ раҳбари),
Қ. Муқумов (1974 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Тоза сув иншоот” МЧЖ директори),
М. Султанов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган),
А. Маҳмудов (1964 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими бош мутахассиси),
Я. Буронов (1962 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Жиззах вилояти филиали собиқ директори),
Ғ. Шералиев (1975 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясида лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган),
А. Ҳусниддинов (1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясида лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлимида етакчи мутахассис),
Ш. Казаков (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими етакчи мутахассиси),
М. Муҳиддинов (1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган, "Камол" КТҚК ва “Zenatkor Sayhan Kon Sanoat” МЧЖлар бош ҳисобчиси),
Т. Мансуров (1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, "Зенаткор темир бетон буюмлари» МЧЖ бош ҳисобчиси),
М. Мансуров (1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, "J–Quruvchi" МЧЖ, "Согдиана пипепласт" МЧЖ, "Армо строй" МЧЖ ва "Жиззах савдо люкс" МЧЖлар бош ҳисобчиси),
О. Жўрабоев (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Jizzax Bunyodkor Loyiha” МЧЖ директори),
Н. Адилов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими бош мутахассиси),
А. Ражабов (1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими бош мутахассиси),
Аброр Раҳмонқулов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Zenatkor Sayhan Kon Sanoat” МЧЖ директори),
Адҳам Раҳмонқулов (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ директори),
З. Хайруллаев (1984 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси бош муҳандиси) ва
О. Қулматов (1974 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг Товар ва молия бозорларни таҳлил қилиш, устун мавқени суистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С. Аширматов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Акром Раҳмонкулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Акбар Раҳмонкулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Алишер Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ғ. Раҳматов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида яъни, 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Б. Мелиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида яъни, 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ж. Ҳамраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Бахриддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
И. Тошпўлатов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Азимов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида яъни, 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
А. Мелибоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Қ. Муқумов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида яъни, 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
М. Султанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида яъни, 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
А. Маҳмудов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Я. Буронов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида яъни, 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ғ. Шералиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси ҳамда ойлик иш ҳақидан 20 % давлат даромадига ундирилгани ҳолда 2 ил 8 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
А. Ҳусниддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Казаков Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
М. Муҳиддинов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида яъни, 69 130 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Т. Мансуров Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
М. Мансуров Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
О. Жўрабоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида, яъни 69 130 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Н. Адилов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
А. Ражабов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида яъни, 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Аброр Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, "б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Адҳам Рахмонқулов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни, 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
З. Хайруллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида яъни, 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
О. Қулматов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида яъни, 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ушбу ҳукм устидан судланувчилар, уларнинг ҳимоячилари ва бошқа тарафлар апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақлидир.
Апелляция шикояти ва протестлари Жиноят-процессуал кодексининг талаблари асосида белгиланган тартиб ва муддатларда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Тошкент вилоят суди орқали берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалиги томонидан Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли бино охирига етмай қулаб тушганди. Ҳодиса Президент Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи олдидан содир бўлганди.
Президент ушбу ҳолатга муносабат билдириб, Акром Раҳмонқуловни “президент сиёсатига хиёнат қилган”лигини айтганди.
Бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод этилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди.
Мамлакат Бош прокурорига кўра, Акром Раҳмонқулов 2018 йилда лавозимга тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, қарийб 20 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.
LiveБарчаси