Президент Канн кинофестистивали ғолибларига медаль берди
Жамият
−
20 Май 4325 1 дақиқа
Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин – гран-прини қўлга киритгани учун фильм ижодкорлари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонида сўз боради.
Унга кўра, ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати ва изланувчанлиги, самарали ижодий фаолияти билан мамлакатда кино санъатини ривожлантириш ва жаҳон миқёсида тарғиб этиш, Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин – Гран-прини қўлга киритгани, миллий қадриятларимизни акс эттирадиган бадиий образларни яратиш, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги хизматлари учун эркин ижодкор, сценарист, кинорежиссёр Суҳроб Толмасович Қодиров ҳамда Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси Дилшодбек Холмурод ўғли Усмонов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.
Live
Барчаси