Президент қирғиз миллий маданий маркази раисига унвон берди

Жамият

image

Раҳматулла Маматович Жабборов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган Фармонда сўз боради.

Маълум қилинишича, ушбу унвон унга давлат органлари ва жамоат ташкилотидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан берилган.

Қайд этилишича, Раҳматулла Жабборов ҳозирда Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Неъматулла Иброҳимовга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

унвон Раҳматулла Маматович Жабборов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг