Президент қатор хизматлар учун солиқларда енгиллик бериш таклифи билан чиқди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлади.

Масалан, ўзини ўзи банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлади.

Лекин, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида норасмий бандлик даражаси ҳамон юқори. Умуман, иқтисодиётда банд бўлган 10,5 миллион аҳолининг атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлайди.

Йиғилишда бундай соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди. Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг