Президент қарори билан Жел кони газига оид иккита битим тасдиқланди
Жамият
−
04 Июль 2019
2645Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва “Gazprom EP International B.V.” (Нидерландия) ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланади.
Битимда қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ташқари қуйидаги каби шартлар назарда тутилган:
• компенсация маҳсулотининг чекланган даражаси 75 фоиз;
• фойда солиғининг ставкаси 12 фоиз;
• инвесторнинг қопланиши шарт бўлган ҳаражатларининг қопланмаган қисми учун йиллик молиялаштириш ставкаси 8 фоиз;
• инвестор томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг “Газпром зарубежнефтгаз” АЖ шўъба компаниясига топшириш имконияти;
• Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган функциясини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш в.ҳ.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
• Битимда кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловларини тўлаш тартиби Битимнинг бутун амал қилиш даврида ўз кучини сақлаб қолади;
• инвесторга тақдим этилган имтиёз ва преференциялар операторга ҳам татбиқ этилади;
• “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар битимнинг амал қилиш даврида инвесторга фойдаланишга бериладиган мол-мулклар учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади;
• Битим имзолангандан кейин Ўзбекистон қонунчилигига битим шартларини ёмонлаштирадиган ўзгартиришлар киритилганда битим шартлари ўз кучида қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь