Президент электротехника ишлаб чиқаришда энг ортда қолган ҳудудларни санади

Жамият

image

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қолган ҳудудларга нисбатан бир неча баравар паст. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Қайд этилишича, жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофдаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади. Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Йиғилишда бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made