Президент дунёда кучаяётган терроризм хавфидан хавотир билдирди
Жамият
−
02 Март 2023
3981Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 март куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида пандемиядан кейинги даврда геосиёсий ва мафкуравий зиддиятлар кучайиб, уларнинг таъсирида жаҳоннинг турли нуқталарида янги нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлаётгани ҳақида гапирди.
“Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистонда узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ”, дейди Ўзбекистон етакчиси.
Шунингдек, Мирзиёев кейинги пайтларда барча давлатларда ўсиб бораётган терроризм ва экстремизмнинг хавф-хатарига қарши Қўшилмаслик ҳаракати доирасида амалий алоқаларни кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидлади.
Шуни ҳисобга олиб, Қўшилмаслик ҳаракати терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларга етакчилик қилиши лозимлиги қайд этди. Бу Ҳаракатга аъзо барча давлатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида кўп томонлама ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон етакчиси бу муаммоларни халқаро миқёсда самарали ҳал этиш ва тизимли мувофиқлаштиришда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари албатта асосий ролни бажариши лозимлиги кўрсатиб ўтган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш жараёнида Хавфсизлик кенгаши таркибида Қўшилмаслик ҳаракати аъзоларининг доимий ўрни бўлиши кераклиги таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь