Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди
Жамият
−
20 Ноябрь
4286Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди. Бу ҳақда у бугун, 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўз очди.
Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.
Ушбу номзод бугун ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.
Президент Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.
Маълумот учун, Абдулла Арипов номзоди ўтган 8 йил давомида учинчи марта Бош вазир лавозимига қайта кўрсатилди. 2016 йил 13 декабрда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирлик лавозимига унинг номзоди кўрсатилган. 14 декабрда эса ушбу лавозимга тасдиқланган. 2020 йил январь ойида эса у Бош вазир лавозимига қайтадан тасдиқланган.
LiveБарчаси