Президент айтган тайинлов амалга оширилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов “Маҳалла” хайрия жамоат фондига раҳбар бўлиши ва сенатор этиб тайинланишини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 21 январь куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қарорига кўра шу пайтга қадар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Жавлонов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Маҳалла Кенгашига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевдек мутахассис зарурлигини таъкидлаб, мазкур лавозимга Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов муносиб кўрилаётгани айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳалла фонди Раҳмат Маматов

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг