Президент аёлларга ўз қўли билан мукофотларни топширди (фоторепортаж)
Жамият
−
07 Март 2020
13534Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 март куни “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармонга мувофиқ Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. 4 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Бугун пойтахт Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, жойларда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича намунали фаолият олиб бораётган 287 нафар хотин-қизга “Мўътабар аёл” нишонлари берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари тўкин дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.
Байрам катта концерт дастури билан якунланди.
LiveБарчаси