Президент Администрациясининг Cadillac автомобили сотувга қўйилди
Жамият
−
16 Март
33006Давлат ташкилотлари раҳбарларининг хорижда ишлаб чиқарилган хизмат автомобиллари e-auksion орқали сотувга чиқарила бошлади. Порталда шу бўйича тегишли эълонлар жойлаштирилди.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси балансидаги Toyota Land Cruiser автомобили қарийб 471 млн сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган.
E-auksion орқали савдога чиқарилган машиналар орасида Президент Администрацияси транспорт қисми балансида бўлган Cadillac ҳам бор. Ушбу автомобилнинг бошланғич нархи 246 млн сўм.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев амалдорлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиши зарурлигини айтган эди. Шундан сўнг мансабдорлар хорижда ишлаб чиқарилган хизмат автомобилларини миллий бренд билан алмаштиришни бошлади. Хусусан, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов хизмат автомобилини Mercedes-Benz’дан Malibu’га ўзгартирди. Давлат ташкилотларига тегишли хорижда чиқарилган автомобиллар босқичма-босқич “Э-ауцион” электрон савдо платформаси орқали сотувга чиқарила бошлади.
LiveБарчаси