Президент Администрацияси ўқитувчиларни “бегона” вазифалардан озод қилиш бўйича кўрсатма берди
Жамият
−
10 Ноябрь 2022
6598Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ўқитувчилар зиммасига юкланадиган барча ортиқча вазифаларни тақиқлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди. Бу ҳақда Администрация раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Telegram-канали орқали хабар берди.
“Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутассаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан администрация томонидан тегишли кўрсатма берилди”, дейди Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, блогер Никита Макаренко Тошкентда ўқитувчилар микроҳудуд бўйича мактаб ёшига етган болаларни уйма-уй юриб, рўйхатга олишга мажбурланаётгани ҳақида ёзган эди.
Шундан сўнг, Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ушбу ҳолат бўйича чора кўрилиши кераклигини сўраб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь