Президент Администрацияси мансабдори лавозимидан озод этилди
Жамият
−
22 Октябрь 14898 2 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига Сардорбек Улуғбекович Умурзаков тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди. 2006-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган. 2018 йилдан буён Президент Администрациясида масъул лавозимларда, шу жумладан, ташқи сиёсат йўналишида фаолият юритган.
Маълумот учун, Алишербек Пайгамов 1981 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистратурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси мутахассиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ахборот-таҳлил бош бошқармасида МДҲ, Осиё ва Африка мамлакатлари бўйича етакчи мутахассис, 2005-2007 йилларда эса МДҲ мамлакатлари бўлимида бош мутахассис лавозимларида ишлаган. 2007 йилда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича учинчи котиб, кейин 2007-2008 йилларда биринчи котиб, 2008-2013 йилларда маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
2013 йилдан бошлаб Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. У жорий йилнинг июль ойида амалга оширилган тайинловларда Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимида қолдирилганди.
Live
Барчаси