Президент 2021 йилда Ўзбекистон иқтисоди қанчага ўсганини айтди
Жамият
−
15 Январь 2022
4721Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида 7,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.
Қайд этилишича, “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.
“2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак”, деган Президент йиғилишда.
LiveБарчаси